Навоийда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди...
Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда Навоий вилояти марказидан олис ҳудудларда жойлашган Нурота туманининг Қизилча ва Темирқовуқ қишлоқларидаги 22 ва 32-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат туйғуларини юксалтириш, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, шижоатли ёшларни бирлаштириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган фаҳрий ветеранлар ва маҳаллий аҳоли фаоллари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг-қамровли ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маърузалари тингланиб, таклиф этилган ҳарбий оркестр ҳамда маънавият ва маърифат маркази вакилларининг мусиқали чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий машқларни бажариш, шунингдек, ўқувчи ёшларнинг саҳналаштирилган чиқишлари намойиш этилиб, фаол ўқувчи ёшларга китоблар совға қилинди.
Шунингдек, шу куни Нурота туманида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф уюштирилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.