Андижон ва Урганчда “Фавқулодда ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Фавқулодда ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш” мавзусида Андижон машинасозлик институтида талаба ва ўқитувчилар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари ва Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари томонидан табиий газдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари, ис газидан захарланиш ва қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида ўқитувчи ва талабаларга тушунчалар берилиб, тадбирда давомида кўргазмали амалий машғулот ташкил этилиб, унда ёнғин ўчириш воситаларининг вазифалари ва улардан фойдаланиш тартиблари ҳамда ёнғин содир бўлганда жабирланган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда, бошқармада “Фавқулодда ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва ишчи хизматчилар ўртасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Урганч ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан табиий газдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари, ис газидан захарланиш ва қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳамда бу ҳолатлар бўйича аҳолига доимий равишда тарғибот тадбирларини амалга ошириш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилиб, якунда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.