April 30, 2020

Тоғ ён бағрида савдо ярмаркаси...

Бугун Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ҳарбий қисм қўмондонлиги ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда Бахмал туманидаги ҳарбий шаҳарчада навбатдаги арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Йигирмадан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари ўрин олган мазкур ярмаркада шаҳарча аҳолиси бозор баҳосидан анча арзонлаштирилган нархларда кундалик эҳтиёжлари учун зарур харидларни амалга оширдилар.

Бундан ташқари, ярмаркада болалар ва катталар учун мавсумий кийим-кечаклар савдоси ҳам ташкиллаштирилди.

Бу каби тадбирлар ҳарбий прокуратура органлари томонидан жадал давом эттирилмоқда.