March 6, 2020

Андижонда ёшлар билан учрашув...

Андижон ҳарбий прокуратураси ва гарнизон ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм билан ҳамкорликда 10 кунлик экоакция доирасида, Жалақудуқ туманида ташкил этилаётган “Ёшлар боғи”ни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида, бўш майдонлар ҳамда экин ерларга 1000 (минг) туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида, республикамизда ва жойларда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус талаблари асосида, Қорасув шаҳри, Норбўта М.Ф.Йда жойлашган мактабда ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида ҳарбий қисм, мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ўқувчилар томонидан чизилган суратлар, улар томонидан ясалган қўл меҳнати анжомларининг кўргазмали намойиши ва ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқувчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан мақсадли фойдаланиш бўйича керакли тавсиялар берилди.