February 27, 2020

Бухорода йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тадбир ...

Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар билан, шу жумладан ҳайдовчилик тажрибаси ҳали яхши шаклланмаган ҳарбий хизматчилар билан уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида мутахассислар - Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва вилоят Адлия бошқармаси ходимларини жалб этган ҳолда амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг муҳим жиҳатлари ҳамда бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан ҳарбий хизматчилар эътиборига йўл транспорт ҳодисасининг аянчли оқибатларини амалиётда мавжуд видеоматериаллар ёрдамида етказилди, шу жумладан транспорт воситаси ҳаракати билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.