Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда...

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво Кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ленинград қамалида қолган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 87 ёшли онахон Муратова Зайтуна Калимуллаевнанинг холидан хабар олиш мақсадида яшаш хонадонига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида уруш фахрийси З.К.Муратова ташриф буюрганларга Иккинчи жаҳон уруши даврида бошдан кечирганлари ва Ленинград қамалида қолган вақтдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, ташриф давомида онахонга турли хилдаги совғалар топширилиб, шифокорлар томонидан соғлиги текширилиб, керакли тиббий муолажалар қилинди.