March 16, 2020

Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 март кунги 25-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Меҳнатга лаёқатсиз варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига тегишли санитария-эпидемиология органлари томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитария врачи томонидан берилиши мумкин.