May 2, 2020
Карантин объектларидаги ҳарбий хизматчилар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчилар фаолияти Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилди.
Бундай тадбирлар Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам амалга оширилди.
Хоразм вилоятидаги карантин объектларини муҳофаза қилаётган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шароитларни Урганч ҳарбий прокуратураси ходимлари ўрганишди.
Шунингдек, Бухоро вилоятида уй карантинидаги фуқаролар муҳофазасини таъминлаётган ҳарбийларимиз хизмати Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Бу каби тадбирлар Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам Чирчиқ шаҳрида ўтказилди.