March 14, 2020
Эзгу ишлар давом этмоқда...
Тошкент ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали, оилавий поликлиника билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиш хайрли ишлари давом эттирилиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилиб келаётган уруш фахрийси 98 ёшли Равил Битеевнинг хонадонига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида Р.Битеев ва унинг турмуш ўртоғи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий муолажалар қилинди.
Хонадон эгалари ташкилотчиларга уруш давридаги оғир дамлар ҳақида ва бугунги тинчликни қадрига етиш лозимлигини таъкидлаб, тадбир сўнггида ташриф буюрганларга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.