February 21, 2020

Бузилган ҳуқуқлар тикланди...

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги туман ва шаҳар бўлимларида фуқароларга ҳарбий гувоҳномалар берилиши аҳволи юзасидан текшириш ўтказилди.

Текширишда, Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги туман ва шаҳар бўлимларида жами 336 нафар фуқароларга ҳарбий гувоҳномалар ўз вақтида расмийлаштириб берилмаганлиги аниқланди.

Текшириш натижаси бўйича жами 336 нафар фуқароларга ҳарбий гувоҳномалар расмийлаштириб берилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, ушбу қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли мутасадди ташкилотга тақдимнома киритилди.