April 16, 2020

Махсус карантин ҳудуди ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори бошчилигида ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари раҳбарияти вакиллари иштирокида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги махсус карантин ҳудудида бўлган фуқароларнинг муҳофазасини таъминлаётган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ҳимоя воситалари захиралари кўздан кечирилиб, шунингдек ҳарбий хизматчиларга ҳар қандай вазиятда қонун хужжатлари талабларига ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.