May 1, 2020

Карантинда бўлган фуқароларимиз муҳофазасидаги ҳарбийлар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.

Бугун Андижон шаҳридаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбийларимиз фаолияти Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилди.

Бу каби тадбирлар Термиз ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳам давом эттирилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқароларимиз муҳофазасидаги ҳарбийлар фаолияти ва уларга яратилган шароитлар Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.