April 28, 2020

Фуқаро Собир Мирзаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаати юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан фуқаро С.Мирзаевнинг марҳум фарзанди Б.Мирзаевнинг ўлими бўйича қабул қилинган қарор ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб, Бош прокурорнинг 2020 йил 5 мартда видеоконференцалоқа орқали ўтказилган қабулида тақдим этган мурожаати иш ҳужжатлари билан бирга адвокати ва бевосита ўзининг иштирокида кўриб чиқилган.

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, С.Мирзаев ва адвокати Д.Ахмедовнинг мурожаатларида кўрсатилган барча важлар уларнинг иштирокида тўлиқ текширилиб, тўпланган объектив далилларга асосан марҳум фарзанди Б.Мирзаевнинг ўз жонига қасд қилингани ҳолатида бирон-бир жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, сўнгги бор 2020 йил 19 январда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг қонунийлиги Республика Ҳарбий прокуратураси ва Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, бекор қилишга асослар аниқланмаган.