February 21, 2020

“Бўлинмаларда ҳуқуқий маданятни юксалтириш-ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий руҳни шакллантириш гаровидир”...

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Чилонзор туман прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисмда “Бўлинмаларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш-ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий руҳни шакллантириш гаровидир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларига ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш юзасидан маълумотлар берилиб, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди ва тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, ҳарбий хизматчилар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ва саводхонлигини ошириш ҳамда янги қабул қилинган қонунларни етказишдан иборатдир...