February 12, 2020

Фарғонада оммавий ва сайёр қабул ташкил этилди...

Фарғона ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида оммавий ва сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий ва сайёр қабулда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Фарғона вилояти Бандликка кўмаклашиш бошқармаси, Давлат хизматлари маркази, Халқ таълими бошқармаси, Мактабгача таълим бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутассади ташкилотларнинг масъул ходимлари ва мутахассислари қатнашиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари юзасидан бўлган муаммоли масалалар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Оммавий ва сайёр қабул якунида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари томонидан қилинган мурожаатларни қонуний ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.