Мудофаа ишлари бошқармасида "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди...

Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ва уларнинг туман бўлимлари ходимлари ўртасида "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий прокурори адлия полковниги Ф.Бегашев сўзга чиқиб, иштирокчиларига 2020 йил чақирув мавсумида “коррупция” деган иллатга қарши курашган ҳолда ишлар ва вазифаларни олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтганидек, ҳарбий ва Қуролли Кучлар хизматчиларини “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаб, барча қонунбузилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қарши курашиш ҳар бир ходимнинг бурчи эканлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Тадбирлар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилиб, улар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.