Ҳарбий прокуратурада 8-март "Халқаро хотин-қизлар" байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси тезкор ходимлари, ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчи аёллар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал майор Ш.Ш.Узаков сўзга чиқиб, ҳарбий прокуратуранинг барча ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчи аёлларини 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, уларнинг келгусидаги хизмат ва иш фаолиятларига омадлар тилади. Тадбир давомида уларга байрам совғалари топширилди.