February 15, 2020

Беш ташаббус ижроси бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Сайхунобод туман прокуратураси, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани маданият саройида туман ёшлари билан Беш ташаббус доирасида ёшларни саънатга жалб қилиш юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшларга Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббус мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилиб, уларга мусиқа асбоблари, бадиий китоблар ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида уларга ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий қуроллар кўргазмаси ташкил этилиб, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.