March 5, 2020

Андижонда тадбир...

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 26 февраль кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқиб, Андижон гарнизони ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида вилоят, туман ҳамда шаҳар чақирув, тиббий комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, иштирокчиларга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2020 йил март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олиниши, чақирув мавсуми давомида чақирув ва тиббий комиссия аъзолари иштирокини тўлиқ таъминлаш, улар ўзларига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда асоссиз сабаблар билан қайтармаслик, улар томонидан билдирилган ҳар бир эътироз ва важларни ўрганиб асослантирилган жавоблар бериш, фуқароларни муддатли ҳарбий хизмат ҳамда сафарбарлик чақируви резервига саралаб олинишида турли хил суиистеъмолчилик, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли жавобгарлик муқаррарлиги таъминланиши ҳақида тушунчалар берилди.