Ёшларнинг Конституцияга оид билимлари синалди...
Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида, 2019 йил 29 ноябрь куни Самарқанд “Темурбеклар мактаби”да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган “Конституцияни ўрганамиз ва унга амал қиламиз” шиори остида кенг кўламли икки қисмдан иборат бўлган тадбир ўтказилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида “Темурбеклар мактаби”нинг 1-2 босқич ўқувчиларидан тузилган 5 та жамоа ўртасида 4 та шарт асосида ўзаро беллашув ўтказилди.
Тадбир жараёнида, “Томошабинларга савол” тадбири ҳам ўтказилиб, тадбирга ташриф буюрганларга мутахассислар томонидан саволлар берилиб, энг кўп жавоб берган 3 нафар тадбир иштирокчисига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоби ва бошқа қимматбаҳо буюмлар совға тариқасида берилди.
Тадбирнинг якунловчи қисмида жамоаларнинг тўплаган баллари асосида улар ўртасида энг юқори балл тўплаган жамоа ғолиб сифатида аниқлаб олиниб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.