December 26, 2019

Термизда “Биз биргамиз”- ижтимоий лойиҳалар бўйича тадбир ўтказилди...

Термиз ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси, Жануби операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Биз биргамиз”- ижтимоий лойиҳаси юзасидан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Термиз шаҳрида жойлашган коллеж ва умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ижтимоий лойиҳалар намойиш этилди. Тадбир якунида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчиларга кўл жанги бўйича намойишлар қилинди.