December 25, 2019
Чирчиқда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди...
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ёшлар иттифоқи биносида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида Чирчиқ гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари иштирок этишиб, ўзларининг тегишли мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар олишди.