December 10, 2019

Коррупцияга қарши бирга курашамиз...

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институти шахсий таркиби ва курсантлари ўртасида "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Ёнғин хавфсизлиги институти шахсий таркиби ва курсантларига коррупциянинг олдини олиш ва коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш чоралари ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, якунда коррупциянинг оқибатлари юзасидан тайёрланган видео фильм намойиш этилди.

Шу каби тадбир Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилоят бошқармасида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан ҳам ўтказилиб, тарбир жараёнида ҳарбий хизматчиларга коррупция ҳақида тушунтиришлар берилди.