December 10, 2019

Эрта турмушнинг салбий оқибатлари...

Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Гулистон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган СЧР батальони ҳарбий хизматчилари ва чақирилувчилар билан “Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ, унинг салбий оқибатлари, эрта турмушни олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва чақирилувчиларга Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва уларнинг олдини олиш борасида тушунчалар берилиб, тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.