November 29, 2019
“Мустаҳкам оилага йўлланма”...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда “Оиладаги зўравонлик, оилада содир этилаётган жиноятлар, уларга қарши курашиш чоралари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга оилада содир этилаётган жиноятлар ҳақида, шунингдек, бу тоифадаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан умумий тушунчалар берилди.
Тадбир жараёнида ёш оила қурган ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Мустаҳкам оилага йўлланма” номли ён дафтарчалар берилди.