November 18, 2019
"Байроққа садоқат - Юртга садоқат".
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз шаҳрида жойлашган 12 сонли Меҳрибонлик уйида Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан биргаликда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроққа садоқат - Юртга садоқат” мавзусида учрашув ўтказилди.
Бу каби тадбир 2019 йил 18 ноябрь куни Фарғона ҳарбий прокуратураси ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Мазкур тадбирда Фарғона "Темурбеклар мактаби", Фарғона давлат университети ҳарбий таълим факультети талабалари ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.