December 19, 2019

Навоийда "Ёшлар тарбиясида армиянинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги техник мутахассисларни тайёрлаш маркази курсантлари билан “Ёшлар тарбиясида армиянинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда курсантларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича тушунчалар берилиб, якунда курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.