ХОРИЖДАГИ АНТИҚА ҚОНУНЛАР
Канада
Монреалда ҳайдовчиларга машинани гараж олдида бошқа машиналарга халақит берадиган ҳолатда қўйиш тақиқланган.
Буюк Британия
Англия парламенти жойлашган Вестминстер саройида ўлиш тақиқланади. Кимки сарой ичкарисида жон таслим қилса, оиласидагиларни катта миқдордаги жаримага тортишади.
Франция
Франция ўзининг ажойиб таомлари билан дунёга машҳур. Аммо бу ерда бошланғич синфлар ўқувчиларига кетчуп истеъмол қилиш тақиқланади.
Милан
Италиянинг Милан шаҳрига боришни ният қилганлар бўлса, биринчи навбатда кўчада жилмайиб юришни ўзлаштиришлари лозим. Бу ерда қовоқ уйиб юриш қатъиян тақиқланади. Шаҳар мэриясидагилар Миланда барча кулиб, жилмайиб, хурсанд юришини хоҳлашаркан. Агар жамоат жойларида қовоқ уйган одам полициячилар назарига тушса, албатта, жаримага тортилади.
Туркманистон
Туркманистон ҳукумати мамлакат ичкарисига ўзга давлатлардан қора рангли автомобиллар олиб кирилишини тақиқлаб қўйган. Кимки улгуржи тарзда автомобил савдоси билан шуғулланса, албатта, оқ рангни танлаши тавсия этилган. Оқ ранг Ўрта Осиё халқлари орасида бахт ато этиши билан машҳурлиги Туркманистон ҳукуматини шундай қонун жорий этишга ундабди.
Россия
Россияда машина рақами кир бўлиб кетгани учун оғзаки огоҳлантириш ёки 500 рубль жарима белгиланган.
Томскда эса пиёдага лой сачратиб кетган ҳайдовчилар 500 рубль жарима тўлашади. Худди шундай ҳолат учун Японияда ҳам ҳайдовчи жаримага тортилади.
Шимолий Корея
Бу давлатда кўк рангли жинси кийиш ман этилган.
Австралия
Австралияда ҳайдовчининг машина ичида калитни қолдириб ёки ойнани очиқ ҳолда қўйиб машинадан уч метрдан ортиқроқ масофага узоқлашиши тақиқланади. Бу қоидани бузганлар учун турли штатларда турли миқдорда жарима белгиланган. Масалан, Янги Жанубий Уэльсда бунинг учун 99 австралия доллари (77 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўланса, Викторияда 176 доллар (137 АҚШ доллари) тўланади.
Малайзия
2011 йили Малайзия ҳукумати сариқ рангли кийим кийишни фуқароларга тақиқлаб қўйди. Бунинг асосий сабабларидан бири шуки, сариқ ранг бош вазир истеъфога чиқишини талаб қилиб норозилик акцияси уюштирган мухолифатчи кучларнинг севимли ранги экан.