December 5, 2019

Конституция байрами яқинлашмоқда...

Навоий, Самарқанд, Гулистон ва Нукус ҳарбий прокуратуралари томонидан 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан ҳарбий қисм ва муассасаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларига Ватанга муҳаббат туйғуларини юксалтириш, уларнинг илмга ва соғлом турмуш тарзига бўлган интилишини кучайтириш, республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан маърузалар қилинди.