Ҳалқаро ҳамкорлик йўлида...

Россия Федерацияси Бош прокурорининг ўринбосари - Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Петров Валерий Георгиевич бошчилигидаги делегация 2019 йил 12 ноябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Шу куннинг ўзида Делегация аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди.

2019 йил 13 ноябрь куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида, Бош прокуратура академиясида ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида бўлишиб, учрашувлар ўтказишди.

Делегация аъзолари 2019 йил 16 ноябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиши ҳамда 2019 йил 14-15 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрига бориши ва у ерда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан учрашув ҳамда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш тадбирлари режалаштирилган.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш ҳисобланади.