January 30, 2020

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасидаги талаблар юзасидан тадбир ташкил этилди...

Андижон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Андижон гарнизонида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарлари ва уларнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон ҳарбий прокурори адлия подполковниги Д.Ш.Ҳамроев сўзга чиқиб, мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари, шунингдек жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уюшмаган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтиб,мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда 2020 йилда ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.