January 18, 2020
Андижонда ёшлар билан учрашув ўтказилди...
Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон шаҳар мудофаа ишлари бўлимида чақирилувчи ёшлар иштирокида уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш тартиби, ҳарбий хизматга чақирилиш давомида юзага келаётган муаммоларини бартараф этиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда чақирилувчи ёшларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш тартиби, ҳарбий хизматга чақирилиш давомида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада коррупция ҳолатларини олдини олиш борасида тушунчалар берилиб, якунда чақирилувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.