December 20, 2019
Ёшлар ўртасида "Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати" мавзусида тадбир ўтказилмоқда...
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида "Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати" мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ўқувчи ёшлар ҳарбий қурол-аслаҳалар билан таништирилиб, якунда ёшлар томонидан жанговар чиқишлар қилинди.
Худди шу каби Андижон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ёшлар ўртасида шунқорлар мусобақаси ўтказилди. Мусобақада иштирок этган ёшлар ўзларининг билим ва жисмоний тайёргарлик бўйича кўникмаларини синовдан ўтказишди. Мусобақа давомида ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва мукофотлар билан тақдирланишди.