Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ахволи ўрганилди.
Андижон ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 2019 йил 12 ноябрь куни Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи Андижон вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари иштирокида кўздан кечирилиб, шу куннинг ўзида ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан “Куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари ва қўлбола ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига Андижон вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилди.