Гулистонда “Прокурорлик соати” очиқ дарси ўтказилди.

Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисмда Гулистон ҳарбий прокурори адлия подполковниги О.Р.Юльбарсов иштирокида Гулистон давлат университети академик лицейининг аниқ фанларга ихтисослаштирилган 3 та “ҳарбий гуруҳи” ўқувчи ёшлари билан ҳуқуқбузарликка қарши иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни кучайтириш, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликлар, гиёҳвандлик, тамаки чекиш ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир тарбиявий-профилактик суҳбат “Прокурорлик соати” очиқ дарси ўтказилди.