January 25, 2020

Сайёр қабуллар ташкил қилинди...

Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус туманида жойлашган мусиқа мактабида Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ҳарбий масалалари бўйича очиқ мулоқот ва сайёр қабул ташкил қилинди.

Сайёр қабулда 230 нафар чақирилувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари, нафақадаги ҳарбий хизматчилар иштирок этишиб, уларни қийнаётган бир қанча муаммоларнинг жойида ҳал қилинишига эришилди.

Шунингдек, Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон шаҳар мудофаа ишлари бўлимида чақирилувчи ёшлар иштирокида уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муддатли ҳарбий хизматга юборилиш тартиби, уларда муддатли ҳарбий хизматга бориш вақтида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида оммавий қабул ташкил этилиб, қабул қилинган чақирилувчиларга муддатли ҳарбий хизматга юбориш тартиби юзасидан тушунчалар берилди.