Урганчда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбир ўтказилди...

Урганч ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида “Бўлинмаларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳарбий хизматчилар ўртасида миллий руҳни шакллантиришнинг гаровидир” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти адлия бошқармаси ходимлари иштирок этишиб, ҳарбий хизматчиларга ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар ва бошқа шу каби масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, якунда ҳарбий хизматчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.