November 26, 2019

ҲАРБИЙ ҚИСМ ВА МУАССАСАЛАРДА МАЖБУРИЙ ОБУНА ҚИЛИНАЁТГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

2019 йил 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан Мудофаа вазирлиги барча ҳарбий қисмларида мажбурий обуна амалга оширилиши, бу ишларни ҳарбий прокуратура назорат қилиши, агар ҳарбий хизматчи обуна бўлмаса ватан хоинига чиқарилиши, шунингдек йил бошида металлом учун пул йиғилиши маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Мудофаа Вазирлиги нашри бўлган “Ватанпарвар” газетаси учун хозирда ҳарбий қисм ва муассасасаларда обуна ишлари олиб бориляпти. Мудофаа вазирлиги томонидан барча ҳарбий қисм ва муассасаларга “Ватанпарвар” газетасига обунани ташкиллаштириш учун тавсиф хати юборилиб, унда офицер ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар 1тадан, муддатли ҳарбий хизматчиларни 4 таси 1та йиллик обуна бўлишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларда мажбурий обуна ишлари амалга оширилмаган ва обуна бўйича бирон-бир кўрсатма берилмаган.

Бундан ташқари, ҳар йил бошида ҳарбий қисм ва муассасаларга йиллик қора ва рангли металл парчаларини топшириш учун тасдиқланган режа юборилади ва шунга асосан яроқсиз ҳолатга келган ва рўйхатдан ўчирилган техника ва анжомлар қора ва рангли металл учун топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва ҳудудий ҳарбий прокуратураларга ҳарбий хизматчилардан ёки Қуролли Кучлар хизматчиларидан мажбурий обуна амалга оширилаётгани ҳамда металлом учун пул йиғилаётганлиги тўғрисида ариза ва шикоятлар келиб тушмаган.