August 30, 2019
Тошкентда айрим кўчалар қисман ёпилади
30 август куни Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдони - Сузук ота мажмуаси - Ҳазрати Имом мажмуаси – Халқлар дўстлиги майдони йўналиши бўйлаб “Тунги велосайр” фестивали ўтказилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу фестивал муносабати билан 30 август куни соат 22:00 дан 24:00 гача шаҳардаги айрим кўчалар қисман ёпилади.
Улар:
Халқлар дўстлиги майдонидан Қоратош кўчаси орқали Сузук ота мажмуасигача;
Сузук ота мажмуасидан Кўкча дарвоза, Нурафшон кўчалари бўйлаб, Қорасарой кўчаси орқали Ҳазрати Имом мажмуасигача;
Ҳазрати Имом мажмуасидан Қорасарой кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Абай кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчаси орқали Халқлар дўстлиги майдонигача.