January 10, 2020
Ватан азиз - жасорат мангу...
Қарши гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида давлатимиз хавфсизлиги ва чегараларимиз тинчлигини сақлаш чоғида қахрамонларча вафот этган ҳарбий хизматчиларни ёд этиш ва номларини абадийлаштириш мақсадида "Ватан азиз - жасорат мангу" хотира монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари ватан тинчилиги йўлида қахрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларни жасоратлари ҳақида маъруза қилишиб, уларнинг жасорати ҳар биримизга ўрнак бўлиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.