САЙЛОВ - 2019 тадбирлари.
Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 2019 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Қорақалпоқ Давлат университети ҳуқуқшунослик факультети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудираси А.К.Байрыева иштирокида бошқарма тизимида хизмат қилаётган ходимлар, уларнинг оила аъзолари билан “Сайлов қонунчилиги: янгиликлар, қонунчилик мазмун-моҳияти” мавзусида учрашув ва қонунчилик тарғиботи тадбири ўтказилди.
Шунингдек, Урганч ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 2019 йил
13 ноябрь куни Урганч шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар-туман мудофаа ишлари бўлимлари, Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассислиги бўйича тайёрлаш маркази тингловчилари ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида сайловга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Бу каби тадбирлар Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон гарнизонида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида, Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Нуристон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари иштирокида, Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда ўтказилиб, тадбирлар давомида “Сайлов тўғрисидаги қонунчилик, унинг мазмун ва моҳияти” юзасидан тушунтиришлар берилди.