Гулистон ва Самарқандда сайёр қабул ташкил этилди...
Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Гулистон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти Меҳнат бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси, Мактабгача таълим муассасаси, Давлат хизматлари агентлиги, Марказий банк, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, ДСИ ва Гулистон шаҳар “Ермулккадастр” давлат корхонаси ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида иштирокчилардан жами 50 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, 35 та мурожаатлар бўйича жойида тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча текшириш талаб этиладиган 15 та мурожаатлар Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолда тегишли мутасадди идораларга берилиб, ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фуқаролар билан бевосита мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиш режасига асосан, ҳарбий қисмланинг бирида "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" шиори остида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида 22 нафарҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳар хил мазмундаги масалалар юзасидан қабул қилиниб, уларга амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тушунчалар берилиб, ижобий ҳал этилди.