Нукусда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашув
Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Нукус шаҳрида жойлашган Юридик коллежи мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва оила аъзолари иштирокида уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Нукус ҳарбий прокуратураси ходимлари сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, бунда энг аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклигини таъкидлашди.
Тадбир якунида сайёр қабул амалга оширилди ва иштирокчиларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан Нукус ҳарбий прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан асослантирилган жавоблар берилиб, уларни қийнаётган бир қанча муаммоларнинг жойида ҳал қилинишига эришилди.