January 18, 2020

Йил номзодлари аниқланди...

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 29 август кунги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Прокуратура органлари ходимлари ўртасида касбий танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига асосан «Йилнинг энг яхши прокурори», «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» ва «Йилнинг энг яхши терговчиси» номинацияларида ўтказилган касбий танлов натижаларига кўра, прокуратура органлари олдидаги вазифалар ижросини таъминлашда намуна кўрсатган, Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жиноятларни фош этиш, тергов сифати ва самарадорлигини ошириш, жиноят учун одилона жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида хизмат бурчини самарали бажарган танлов совриндорлари аниқланди. Жумладан, Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги Одилжон Авалбаевич ЎСАРОВ – «Йилнинг энг яхши прокурори» деб топилди.

Шунингдек, Қарши ҳарбий прокурори адлия подполковниги Жахонгир Абдурахмонович АШУРОВ – «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» ва Тошкент ҳарбий прокуратураси катта терговчиси адлия майори Шахрух Шавкатович ПУЛАТОВ – «Йилнинг энг яхши терговчиси» номинацияси бўйича танлов ғолиби деб топилиб, муносиб тарзда рағбатлантирилди. Бундан ташқари, 2019 йил давомида самарали хизмат фаолиятини олиб борган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирландилар.