December 14, 2019
Чирчиқда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан тадбир ўтказилди...
Чирчиқ харбий прокуратурасининг ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган ёшлар марказида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида "Тадбиркор бўлиш учун нима қилиш керак" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳунармандлар жамияти ходимлари ва ҳунарманд тадбиркор аёллар қатнашди.
Тадбирда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил қилинди ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланадиган турмуш ўртоқларига сертификатлар топширилди. Тадбир якунда ҳарбий хизматчилар томонидан иштирокчиларга байрам концерт дастури намойиш этилди.