November 12, 2019
Мактаб ўқувчилари билан тарғибот тадбирлари...
2019 йил 11 ноябрь куни Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида жойлашган 41-сонли ўрта таълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари билан “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш, ўқувчиларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш” ҳамда “Оила муқаддас” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани бош имом хатиби О.Ваисов, Сайхунобод тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор А.Мўйдинов ва Гулистон ҳарбий прокуратураси терговчиси адлия катта лейтенанти Б.Эсонбоевлар иштирок этишиб, тадбир якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб беришди.