January 22, 2020

Фарғонада "Коррупция ва уюшган жиноятчилик - жамиятни емирувчи мудҳиш иллатдир" мавзусида тадбир бўлиб ўтди...

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги Э.Вохидов номли "Ижодкорлар" мактаб-интернати маданият марказида "Коррупция ва уюшган жиноятчилик-жамиятни емирувчи мудҳиш иллатдир" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишиб, уларга коррупция ва унинг олдини олиш чоралари ҳамда коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига машхур адибимиз "Эркин Вохидов"нинг ҳаёти ва ижоди ва асарлари ҳақида маълумотлар берилиб, якунда улар учун концерт дастури намойиш этилди.