October 17, 2019
Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида энг камида 35 киши ҳаётдан кўз юмди.
Авария Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлди. Йўловчи автобуси катта юкли машина билан тўқнашиши натижасида кучли зарбадан ёнғин чиқди.
Автобус йўловчилари — Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган зиёратчилар — кичик ҳаж (умра) амалига отланган бўлган. Автобусда жами 40 киши бўлган, 4 киши шифохонага жойлаштирилди.