November 9, 2019
Навоийда ижтимоий ҳимоя тадбирлари амалга оширилмоқда.
Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Навоий вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси жамоатчилик кенгаши ходимлари иштирокида вилоят ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг ногирон бўлган оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг хонадонларига борилиб, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ва бошқа турли зарур бўлган воситалар тақдим этилди.