December 19, 2019
Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар ўртасида вилоят ҳокими соврини учун мусобақа ўтказилмоқда...
Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ўртасида вилоят ҳокими соврини учун от чопиш, бахшичилик, тасвирий санъат ва китобхонлик йўналишлари бўйича мусобақа ўтказилмоқда.
Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар ўз истеъдодларини намойиш этишиб, совринли ўринлар учун кескин кураш олиб бормоқдалар. Ҳозирда мазкур мусобақа давом этаётган бўлиб, якуни бўйича ушбу мавзуга яна қайтамиз.